Линклар


Carlsberg Group ширкатига тегишли бўлган Carlsberg Ўзбекистон шўъба корхонаси ўз маҳсулотини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига 18 апрел куни ширкатга яқин бўлган манба хабар берган.

Пиво ишлаб чиқарувчи Carlsberg Ўзбекистон ширкати 2012 йилнинг март ойида ўз фаолиятини тўхтатган ва ишчиларининг асосий қисмини ҳақ тўланмайдиган меҳнат таътилига чиқарган эди. Бунга текширув натижасида бир қатор молиявий ва солиқ тўловига оид қонунбузарликлар аниқлангани сабаб бўлган эди.

Carlsberg Ўзбекистон заводининг қайта ишга туширилгани тўғрисидаги маълумотни ҳозирча ширкат расмийларидан тасдиқлатишнинг имкони бўлгани йўқ.

2007 йилда ишга туширилган пиво заводининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 миллион гекалитрни ташкил қилади. Шу кунгача Carlsberg Group заводга 100 миллион доллар сармоя ётқизган.
XS
SM
MD
LG