Линклар

АҚШнинг Техас штати губернатори Рик Перри кимёвий ўғитлар ишлаб чиқариш заводида юз берган портлашни “ даҳшатли сценарий”, деб баҳолади.

17 апрел куни Вако шаҳридан 32 километр шимолда жойлашган Вест мавзеси ҳудудидаги заводда содир бўлган портлаш оқибатида камида 15 киши ҳалок бўлгани ва 160 киши жароҳатлангани хабар қилинган.

Губернатор Перрининг 18 апрел куни маълум қилишича, ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар тўғрисидаги маълумот тўлиқ эмас, қурбонлар сони янада кўпроқ бўлиши мумкин. Перри фавқулодда вазият юзага келгани ҳамда у федерал бюджетдан фожеа оқибатларини бартараф этиш учун маблағ сўрашини билдирди.

Полиция берган дастлабки текширув маълумотларида айтилишича, заводдаги портлаш ишлаб чиқариш жараёнидаги авария туфайли юз берган.
XS
SM
MD
LG