Линклар

logo-print
Покистон суди полициядан собиқ президент Парвез Мушарраф пайшанба куни суд залидан қандай қилиб қочиб кетгани борасида тушунтириш талаб қилмоқда.

18 апрел куни Покистон Олий суди Парвез Мушаррафни ҳибс қилиш ҳақида қарор чиқарган эди. Аммо суд зали полиция томонидан қўриқланаётганига қарамай, 69 ёшли Мушаррафнинг тан соқчилари уни уни дарҳол машинага ўтқазиб олиб кетган.

Ҳозирда Мушаррафнинг Исломобод ташқарисидаги қаттиқ қўриқланаётган уйида экани айтилмоқда.

Парвез Мушарраф 2007 йилда мамлакатда ноқонуний тарзда фавқулодда ҳолат эълон қилганликда ва Олий судни тарқатиб юборганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG