Линклар

logo-print
Ироқ расмийлари Бағдоддаги қахвахоналардан бирида содир этилган портлаш натижасида камида 27 одам ўлгани ва ўнлаб одамлар яралангани ҳақида маълумот берди.

Ҳалок бўлганлар орасида бир нечта балоғатга етмаган болалар ҳам борлиги айтилмоқда.

Портлаш 18 апрел куни кечқурун Бағдоднинг асосан сунний мусулмонлар яшайдиган Амирия мавзесида содир этилган.

Мазкур террорчилик ҳаракати Ироқда шанба куни ўтказилиши режалаштирилган маҳаллий сайловлар арафасида вазиятни кескинлаштиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG