Линклар

Обамага заҳарли мактуб жўнатган шахсга айблов билдирилди


Округ шерифи Жим Жонсон президент Обамага заҳарланган мактуб жўнатган шахсни қўлга олганидан сўнг матбуот анжумани ўтказмоқда.

Округ шерифи Жим Жонсон президент Обамага заҳарланган мактуб жўнатган шахсни қўлга олганидан сўнг матбуот анжумани ўтказмоқда.

АҚШда бир қатор расмийларга, жумладан, президент Барак Обамага рицин моддаси билан заҳарланган мактуб жўнатганликда гумонланган шахсга нисбатан расмий айблов билдирилди.

Мазкур айблов юзасидан қўлга олинган 45 ёшли Пол Кевин Кёртис 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин. У 17 апрел куни Миссисипи штатининг Коринф шаҳрида қўлга олинган эди.

17 апрел куни президент Барак Обама ва сенатор Роджер Уикерга жўнатилган мактубларда заҳарли рицин моддаси топилгани ҳақида хабар берилган.
XS
SM
MD
LG