Линклар

Бостондаги портлашда гумонланувчиларнинг фотосуратлари эълон қилинди


АҚШ Федерал тергов Бюроси 15 апрел кунги Бостон марафони пайтида содир этилган портлашларга алоқадорликда гумонланган икки шахснинг фотосуратларини ва видеотасвирларини жамоатчиликка ошкор қилди.

Пайшанба куни эълон қилинган фотосуратларда қора куртка ва бейсболка кийган, рюкзакли икки ёш йигит акс этган. Федерал Тергов Бюроси жамоатчиликни гумонланувчиларни қидириб топишга кўмаклашувчи маълумотлар билан ўртоқлашишга чақирди. Шунингдек, аҳоли гумонланувчилар қуролланган бўлиши мумкинлигидан ҳам огоҳлантириди.

15 апрел куни Бостони шаҳридаги 20 мингдан кўпроқ одам қатнашган халқаро марафон пайтида портлашлар содир этилган эди. Мазкур портлашларда уч одам ҳалок бўлгани ва 170 дан ортиқ одам яралангани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG