Линклар

logo-print

Мушарраф икки кунга уй қамоғига олинди


Парвез Мушарраф террорчиликка оид судга олиб келиниши мумкин.

Парвез Мушарраф террорчиликка оид судга олиб келиниши мумкин.

Покистоннинг собиқ ҳарбий етакчиси Парвез Мушарраф икки кун муддатга уй қамоғига олинди. Мушарраф пайшанба куни суд уни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқариши ортидан суд залидан қочиб кетган эди. Жума куни тонгда у Исломобод судига таслим бўлди.

Мушаррафнинг икки кундан кейин террорчиликка оид ишларни кўриб чиқадиган судга олиб келиниши кутилмоқда. Унинг адвокатлари Мушаррафни ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор юзасидан Олий судга шикоят қилишларини билдирган.

Собиқ генерал Facebook-даги саҳифасида ўзининг ҳибсга олинишини “Исломобод юқори судининг ноқонуний ҳаракати” дея атади.

69 ёшли Мушарраф 2007 йилда судьяларни четлаштирганликка боғлиқ айбловлар билан суд қилиниши мумкин. Ўшанда у мамлакатда фавқулодда вазият жорий қилиб, конституциянинг амал қилишини вақтинча тўхтатган эди.

Мушарраф Facebook орқали ўзига нисбатан илгари сурилаётган айбловларни “сиёсий”, дея атади.

У март ойида Покистонга қайтиб, 11 май куни ўтказиладиган сайловда қатнашишга ҳаракат қилаётган эди, лекин сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинмади.
XS
SM
MD
LG