Линклар

Бостон портлашларида гумонланганлар қирғизистонлик чеченлар бўлган


Уотертаун Бостондан бир неча километр нарироқда жойлашган.

Уотертаун Бостондан бир неча километр нарироқда жойлашган.

Бостондаги марафонда иккита портлашни содир этганликда гумон қилинаётганларнинг иккинчисини қўлга олиш операцияси давом этмоқда. Асли қирғизистонлик чечен ака-укаларнинг кичиги Жавҳар Царнаевни қўлга олиш Уотертаун шаҳарчасида амалга оширилмоқда. Уларнинг каттаси полиция билан отишма пайтида ўлдирилди.



Бостондан олинган сўнгги хабарларга кўра, душанба куни марафон пайтида иккита портлашни содир этиб, уч кишини ўлдирган ва 170дан ортиқ одамни жароҳатланганликдан гумонланаётган икки шахс асли қирғизистонлик чечен ака-укалар бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари гумонланувчилар ака-ука бўлганини маълум қилди.

Ҳозирда қочиб юрган гумонланувчи шахси 19 ёшли Жавҳар Царнаев деб берилмоқда.

Жума куни тонгда ўлдирилган гумонланувчи шахси эса 26 ёшли Тимурлан Царнаев, деб эълон қилинди.

Полиция Бостон портлашларига алоқадорликда гумон қилинган икки шахсдан бири жума куни эрта тонгда отиб ўлдирилганини маълум қилди.

Гумонланувчиларнинг иккинчси Бостон яқинидаги Уотертаун шаҳарчасида рўй берган отишмалардан кейин қочиб кетган. Уни қидириш бўйича операция давом этмоқда.

Бостон полиция бошлиғи Эд Дэвис жума куни эрталаб журналистлар олдида қилган чиқишида ўлдирилган шахс "террорчилардан бири эканига оид ишонч бор", дея баён қилди.

Полициянинг маълум қилишича, пайшанба куни Массачусетс Технология Институти (МТИ) олдида полициячи отиб олдирилишидан кейин машинани ўғирлаб қочган.



Массачусетс Штати полиция полковниги Тим Албен жума куни журналистлар олдида қилган чиқишида гумонланувчиларнинг кўриниши, душанба куни Бостон марафони финиш чизиғи ёнида иккита портлашни амалга оширган деб кўрилаётган икки шахсга доир фотосуратларга тўғри келишини маълум қилди.

- Биз ҳозирда Бостон марафони портлашига алоқадорликда гумонланаётганларнинг иккинчиси, кўринишига мос келувчи шахсни қидирмоқдамиз. У эълон қилинган расмда оқ рангдаги кепкада бўлган,- деди полиция расмийси.

Вазият пайшанба куни Массачусетс Технология Институти ёнида полиция зобити отиб ўлдирилишидан кейин тез суръатда ривожланди.

Полиция полковниги Албен воқеалар ривожини бундай тасвирлади.

- Полициячи институт биноси олдида отилди ва натижада олаган жароҳатларидан вафот этди. Ундан кейин Кэмбриж шаҳарчасида Mercedes SUV русумидаги машина олиб қочилди. Бу машина кейинчалик Уотертаун шаҳарчасида аниқланди ва Уотертаун полицияси томонидан таъқиб қилинди. Полиция бу ердан узоқ бўлмган аҳоли пунктига кириб борди ва у ерда Уотертаун полицияси билан машинадаги икки гумонланувчи ўртасида отишма юзага келди.

Албеннинг айтишича, полиция билан тўқнашувда гумонланувчиларнинг бири отиб, ўлдирилган.

- Таъқиб давомида машинадан полициячиларга қарата бир нечта портловчи мослама ташланди. Отишма пайтида, ўйлашимизча, гумонланувчилардан бири ўқдан яраланди ва охир-оқибат қўлга олинди. Гумонланувчиларнинг иккинчиси воқеа жйодан қочишга муваффақ бўлди ва ҳозирда уни қидириб топиш ҳаракатлари давом этмоқда, дейди Массачусетс полицяиси вакили.

Жароҳатланган гумонланувчи қўлга олингач, шифохонага олиб борилган ва у ерда жон таслим қилган. Шифохона врачларидан бири унинг танасида ўқ яралари ва портлашдан олинган жароҳатлари бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳозирда воқеа жойидаги уйларни бирма-бир айланиб, иккинчи гумонланувчини қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Маҳаллий аҳоли уйдан чиқмасдан ўтириш ва полициядан ташқари ҳеч кимга эшик очмасликдан огоҳлантирилди.

Федерал тергов бюроси пайшанба куни Бостон портлашларига алоқадорликда гумонланган икки шахс фотосуратлари ва видео тасвирларини эълон қилди.

Расмийларга кўра, отиб ўлдирилган шахс кўриниши суратда қора кепка (чапда) кийган йигитга ўхшашдир.

Расмийларга кўра, отиб ўлдирилган шахс кўриниши суратда қора кепка (чапда) кийган йигитга ўхшашдир.

Расмийларга кўра, отиб ўлдирилган шахс кўриниши суратда қора кепка кийган йигитга ўхшашдир.

Полиция расмийларининг маълум қилишича, пайшанба куни МТИ яқинида безорилик содир этилганига жавобан ҳодиса жойига етиб келган полициячига қарата бир неча марта ўқ узилган.

Полиция МТИ яқинидаги Уотертаун шаҳарчасида отишмага алоқадорликда гумонланаётганларни қидириш ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Уотертаунда жума куни эрта тонгда отишма ва портлашлар рўй берганига тўғрисида кўплаб гувоҳлар гапириб бергани айтилмоқда.


Қўлга олинган шахс пайшанба куни МТИ олдида рўй берган отишмага алоқадорми, йўқми ҳозирча номаълум қолмоқда.

МТИ биноси Бостон марказидан тахминан уч километр узоқликда жойлашган. Душанба куни Бостонда ўтказилган марафон чизиғи олдида рўй берган иккита портлаш оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, 170дан ортиқ одам жароҳатланди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG