Линклар

logo-print

Покистонда намойиш пайтида ракета ҳужуми рўй берди


Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасида сайлов олдидан ўтказилаётган намойиш жойида рўй берган ракета ҳужумида камида бир киши ҳалок бўлиб, 14 киши жароҳатланди.

Жума кунги ҳужум жанггарилар таъсири кучли бўлган Вана шаҳрида рўй берди. Воқеа гувоҳларининг Озодликка айтишича, жами бешта ракета отилган ва уларнинг иккитаси мустақил номзод Насируллоҳ Вазир тарафдорлари иштирокидаги намойиш ўтказилаётган жойга келиб тушган.

11 майга белгиланган умумий сайловлар олдидан сиёсатчиларга қарши ҳужумлар кўлами ошмоқда.

Хайбар Пахтунква вилоятида сешанба куни амалга оширилган ҳудкуш ҳужуми оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган эди. Зўравонликлар кўлами ошаётгани сабабидан мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилган.
XS
SM
MD
LG