Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:22

Яккабоғлик йигит уйида ЧГЭС қурмоқчи


Озодликнинг "Эркин микрофон"ига Қашақадарёнинг Яккабоғ туманидан қўнғироқ қилган тингловчимиз уйида қурмоқчи бўлган қурилмани ЧГЭС деб атадик.

ГЭСни биласиз – Гидроэлектростанция.

“Ч”си нимаси?

Ч – чархпалак. Бинобарин - ЧГЭС – Чархпалак-Гидроэлектростанция.


Бундай станцияни ўз уйига қурмоқчи бўлган йигит Қашақадарёнинг Яккабоғ туманида яшайди.

Сўзларига қараганда, электростанция қуриш учун ҳамма нарсаси тахт. Уни фақат бир нарса қийнаяпти – станцияни қуриб битиргач, уйига солиқчилар келмайдими?

Исмини айтмаслигимизни маъқул кўрган йигит “Эркин микрофон” билан боғланар экан, шуни билиб беришимизни сўради.

Савол жавобини ОзодЖавоб эшиттиришига қолдирдикда, йигитни гапга тутдик.

- Мен Қашқадарëнинг Яккабоғ туманиданман.

Озодлик: Демак, сиз уйингизга кичкина электр станцияси қурмоқчисиз-а?

- Ҳовлимдан доимий оқиб ўтадиган ариқ ўтган. Ўшандан сув оқиб туради. Ўшанга ўрнатиб ток олмоқчи бўлиб турибман.

Озодлик: Қанақа бўлади у?

- Сучга чархпалак қўяман. Чархпалак бир минутда 20 марта айланади. Чархпалакнинг ўқига машинанинг коробкаси борку, ўшани ўрнатмоқчи эдим. Чархпалакнинг ўқи бир марта айланганда узатиш ўқи ундан 10 баробар кўп айланади. Ëки шкиф қўймоқчиман. Масалан чархпалакнинг ўқига катта шкиф қўйсам, моторга кичкинароқ шкиф қўйсам, у бир марта айланганда бу 20 марта айланади.

Озодлик: Қанча ток ишлаб чиқаради бу мослама?

- Генераторлар ҳар хилда. Уч фазали генератор бор, бир фазали генератор бор.

Озодлик: Сиз қурмоқчи бўлаëтган станция қанча токка мўлжалланган?

- Икки киловатт. Уйимга етадида. Уйимга светларга етади, қишда печка қўйишга етади, чой қайнатишга етади.

Озодлик: Бу ҳозирча режа холос-а?

- Ҳа. Лекин мен уни кўрганман.

Озодлик: Қаерда кўргансиз?

- Тоғли қишлоқларда кўрганман. Тоғ тепасида доимий оқиб тушадиган дарëлар борку, ўша дарëларга қурган одамларни кўрганман. Энди ҳар хил гаплар юрибди. Солиқ тўларкан қанақадир деган гаплар юрибди. Шунга қуриб қўйишга ҳам ўйланиб қоласан.

Озодлик: Демак, режани амалга оширишга шошилмаганингизнинг сабаби шу.

- Ҳа.

Озодлик: Бу режани амалга ошираман десангиз, неча пулга тушади?

- 3 миллионларга тушади.

Озодлик: 3 миллион сўмлик кичкина станияни қурсангиз, ўзини неча йилда қоплайди?

- Мен ўзимни ток билан постоянно таъминлаб турмоқчиман. Чунки ток йўқлиги учун қурилмоқда у. Гап қоплашда эмас. Кечаю кундуз уйда свет бўлгани қандаю, шам ëқиб ўтирганимиз қандай. Бировга сотмоқчимасман.

Озодлик: Сиз уни ўзингизга қуриб олсангиз, давлатга чироқ учун пул тўлашни тўхтатасизда.

- Йўқ, уни тўхтатмайман ака. Давлат токи келса, ундан фойдаланаман. Чархпалакдан чиққан ток алоҳида монтаж қилинади.

Озодлик: Демак, давлатнинг электр энергияси етишмаслиги, сизни чархпалак электр станцияси қуришга мажбур қилаяпти.

- Ҳа, бариир ток узилиб турадию қишда.

Озодлик: Шу кунда борми электр энергияси?

- Ҳозирда бор.

Озодлик: Ëзда узилиш бўлмайдими?

- Ëзда кўп узилмаганининг сабаби қишлоқ шароитида артизан сувлардан далани кўп суғорадида. Артизанни чиқариш учун ток кўп керак бўлади. Ток постоянно бўлиб туради. Ўчим кам бўлади ëз кунлари. Қишда ток кам бўлгани учун ҳамма печка қўшади, бошқа қўшади, ҳамма жойга етмайдида ток, дейди яккабоғлик йигит.

***************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG