Линклар

Техасдаги портлашда 15 киши ҳамлок бўлган бўлиши мумкин


Чоршанба куни рўй берган портлашда Уэст шаҳарчасининг катта қисми вайрон бўлган.

Чоршанба куни рўй берган портлашда Уэст шаҳарчасининг катта қисми вайрон бўлган.

Техаснинг Уэст шаҳарчасидаги ўғит заводида рўй берган йирик портлаш жойда фавқулодда идора мутахассислари ва қутқарувчилар қидирув ишларини давом эттирмоқда. Чоршанба куни рўй берган портлашда Уэст шаҳарчасининг катта қисми вайрон бўлган.

Жума куни расмийларнинг маълум қилишича, ҳодисада 15 кишига яқин одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Лекин расмийлар аниқ рақамларни очиқлаганича йўқ.

Техас Губернатори Рик Перри пайшанба куни телевидениеда қилган чиқишида ўғит заводида рўй берган портлашни "даҳшатли сценарий", дея тасвирлади.

Перри Уэст шаҳарчаси жойлашган округда фавқулодда вазият жорий қилиб, ҳалокат оқибатларини бартараф қилиш учун федерал ҳукуматда молиявий ёрдам сўрашини маълум қилди.

Полициянинг дастлабки хулосаларига кўра, портлашга ишлаб чиқариш аварияси сабаб бўлган.

Президент Барак Обама Уэст шаҳри аҳлига ҳамдардлик билдириб, баёнот эълон қилди.
XS
SM
MD
LG