Линклар

Россия прокуратураси "Сўл Фронт" фаолиятини вақтинча тақиқлади


Сергей Удальцов оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарганлик айби билан уй қамоғига олинган.

Сергей Удальцов оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарганлик айби билан уй қамоғига олинган.

Россия Бош прокуратураси мухолифатдаги “Сўл Фронт” ҳаракати фаолиятини “қонун бузганлик” айбловлари билан уч ойга тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди.

Феврал ойида прокуратура мухолифат гуруҳи етакчиси Сергей Удальцовни оммавий тартибсизликлар келтириб чиқарганлик айби билан уй қамоғига олган эди. Жорий ой бошида эса уни ҳибсда қолдириш муддати август ойигача узайтирилди.

Унга қарши айбловлар НТВ телеканали Удальцов Грузия парламенти депутати молиявий кўмагида Россияда исён кўтаришга ҳаракат қилгани иддао қилинган ҳужжатли филм намойиш қилиниши ортидан эълон қилинди.

Бу айбловларни инкор қилаётган Удальцов 10 йилга қамоққа ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG