Линклар

logo-print
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 22-26 апрел кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистонга сафар қилади.

АҚШ Давлат департаментидан олинган маълумотда айтилишича, Роберт Блейк 23 апрел куни Остонада Қозоғистон расмийлари, фуқаровий жамияти вакиллари ва талабалар билан учрашади.

Тошкентда эса Роберт Блейк Ўзбекистон расмийлари билан АҚШ-Ўзбекистон сиёсий-иқтисодий алоқалари ҳамда хавфсизлик масалаларига оид музокаралар ўтказади.

24 апрел куни Роберт Блейк Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида Американинг Марказий Осиё юзасидан ташқи сиёсати тўғрисида маъруза қилади. Шунингдек, у фуқаролик жамияти ва тадбиркор доиралар вакиллари билан учрашади.
XS
SM
MD
LG