Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда жума куни Ислом уйғониш партияси раисининг ўринбосари Муҳаммадали Ҳаит номаълум одамлар томонидан қаттиқ калтакланди.

Мухолифат лидери кўплаб жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган. Ҳозирча Муҳаммадали Ҳаитни калтаклаган номаълум одамларнинг шахси аниқланмаган ва уларнинг ҳужумдан мақсади ҳам номаълум қолмоқда.

Ройтерс агентлигининг маълум қилишича, Тожикистонда ноябр ойида ўтказиладиган президентлик сайловлари яқинлашган сари сиёсий мухолифатга нисбатан босим кучайиб бормоқда.

Ислом уйғониш партияси Тожикистон парламентида депутатлик ўринларига эга бўлган мухолифатдаги ягона партия ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG