Линклар

Бостон портлашларини уюштирганликда гумонланган Жавҳар Царнаев қўлга олинди


Бостон полицияси 15 апрел кунги марафон пайтида портлашларни содир этганликда гумонланган Жавҳар Царнаев қўлга олинганини билдирди.

19 ёшли коллеж талабласи Жоҳар Царнаевни қидириш ишлари Массачусетс штатининг Уотертаун шаҳрида ўтказилган. Хабарларда қўлга олиш амалиёти пайтида портлашлар ва ўқ овозлари эшитилгани айтилмоқда.

Полиция Бостонда 15 апрел куни 3 одамнинг ўлими ва 170 дан ортиқ одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашларни уюштирганликда ака - ука Темурлан ва Жавҳар Царнаевларни гумонлаган эди.

19 апрел кунги амалиёт чоғида келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган чечен миллатига мансуб Темурлан Царнаев отиб ўлдирилган, Жавҳар Царнаев эса қочишга муваффақ бўлганди.
XS
SM
MD
LG