Линклар

Бостон портлашларини уюштирганликда гумонланган Жавҳар қўлга олинди


Жавҳар Царнаев ярадор ҳолатда қўлга олинган.

Жавҳар Царнаев ярадор ҳолатда қўлга олинган.

Бостон полицияси 15 апрел кунги марафон пайтида портлашларни содир этганликда гумонланган икки шахсдан бири Жавҳар Царнаев қўлга олинганини билдирди. “Ов тугади. Адолат қарор топди. Гумонланувчи қўлга олинди”, дейилади полиция департаментининг баёнотида.



19 ёшли коллеж талабласи Жавҳар Царнаевни қидириш ишлари Массачусетс штатининг Уотертаун шаҳрида ўтказилган. Хабарларда қўлга олиш амалиёти пайтида портлашлар ва ўқ овозлари эшитилгани айтилмоқда.

Жавҳар Царнаевни ҳарбий вертолётлар ёрдамида қидиришди.

Жавҳар Царнаевни ҳарбий вертолётлар ёрдамида қидиришди.



Жавҳар Царнаев Уотертаун шаҳридаги уйлардан бирининг ҳовлисидаги қайиқ ичида яшириниб ётган пайтида қўлга олинган.

Уй эгаси қайиқ ичида, кейинроқ эса омборхонасида қон изларини кўриб қолган ва зудлик билан полицияга қўнғироқ қилган. Воқеа жойига етиб келган полиция қайиқ ичида яшириниб ётган Жавҳарни қўлга олган.

Жавҳарнинг амакиси Руслан Царни журналистларга жиянига полицияга таслим бўлишни маслаҳат берганини айтмоқда.

Жавҳарнинг амакиси Руслан Царни журналистларга жиянига полицияга таслим бўлишни маслаҳат берганини айтмоқда.


Полициянинг билдиришича, айни пайтда Жавҳар Царнаев отишма пайтида олган жароҳатлари туфайли касалхонага ётқизилган.

АҚШ Президенти Барак Обама Бостондаги портлашни уюштирганликда гумонланган шахснинг қўлга олиниши билан “фожианинг энг муҳим босқичи” якунланди, дея баён қилди.

- Бостон полицияси, Массачусетс штати полицияси ва маҳаллий полиция жуда оғир кечган сўнгги беш кун ичида профессионал даражада жасорат кўрсатди. Бугун биз уларнинг ҳаракатлари натижасида мазкур фожеанинг энг мухим босқичига нуқта қўйдик,- деди Барак Обама.

Царнаевни қўлга олиш амалиётида минглаб полициячи иштирок этгани айтилмоқда

Царнаевни қўлга олиш амалиётида минглаб полициячи иштирок этгани айтилмоқда


Жавҳар Царнаевни қўлга олиш амалиётида тиш-тирноғигача қуролланган минглаб полициячилар иштирок этди.

Полиция Бостонда 15 апрел куни 3 одамнинг ўлими ва 170 дан ортиқ одамнинг жароҳатланишига сабаб бўлган портлашларни уюштирганликда ака - ука Темурлан ва Жавҳар Царнаевларни гумонлаган эди.

19 апрел кунги амалиёт чоғида келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган чечен миллатига мансуб 26 ёшли Темурлан Царнаев отиб ўлдирилган, Жавҳар Царнаев эса қочишга муваффақ бўлган эди.

Бостон портлашларини уюштирганликда гумонланган Темурлан Царнаев (чапда) ва Жавҳар Царнаев суратларини полиция 18 апрел куни эълон қилган.

Бостон портлашларини уюштирганликда гумонланган Темурлан Царнаев (чапда) ва Жавҳар Царнаев суратларини полиция 18 апрел куни эълон қилган.


Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг матбуот хизмати Бостон портлашларида гумонланаётган ва келиб чиқиши қирғизистонлик бўлган чечен миллатига мансуб ака-ука Темурлан ва Жавҳар Царнаевларнинг Чеченистонга алоқадор эмаслигини маълум қилди.


Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 19 апрел куни 26 ёшли Темурлан Царнаев ва 19 ёшли Жавҳар Царнаев илгари Қирғизистонда яшаганини тасдиқлади.

Махсус хизмат тарқатган баёнотда айтилишича, Царнаевлар оиласи Бишкекдан 100 километр олисликдаги Тўқмоқ шаҳрида яшаган, бироқ уларнинг оиласи бундан 12 йил аввал Доғистонга кўчиб кетган. “Шунинг учун ҳам уларнинг номини Қирғизистон билан боғлаш хато бўлар эди”, дейилади баёнотда.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG