Линклар

logo-print

Деҳлида ёш қизчани зўрлаганликда гумонланаётган шахс қўлга олинди


Ҳиндистон полицияси пойтахт Деҳлида беш ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланаётган эркакни ҳибсга олди.

Полицияга кўра, гумонланаётган шахс қизчани олиб қочиб, икки кун давомида уни гаровда ушлаб турган.

Зўрланган қизча оғир жароҳатлангани ва Деҳли касалхонасининг реанимация бўлимида экани айтилмоқда.

Ўтган йил Деҳли шаҳрида жинсий зўрлаш қурбони бўлган 23 ёшли талаба қиз касалхонада вафот этган эди.

Мазкур ҳодиса бутун Ҳиндистон бўйлаб норозиликларга сабаб бўлди. Ҳиндистоннинг кўпчилик шаҳарларида зўрлашда айбланаётганларга бир умрлик қамоқ жазоси берилиши талаби билан намойишлар бўлди.
XS
SM
MD
LG