Линклар

Тожикистонда мухолифат етакчиларидан бири Муҳаммадали Ҳайит жума куни номаълум шахсоар тарафидан калтакланди.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси мувоини бўлган Ҳайит оғир жароҳатлари билан жума куни Душанбедаги касалхонага олиб келинган.

Мухолифатчининг сафдошлари Тожикистонда ноябр ойига белгиланган президентлик сайлови арафасида вазият сезиларли даражада ёмонлашаётганини айтишмоқда.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси сўнгги 20 йил давомида президент Имомали Раҳмон назорати остида бўлиб келаётган парламентда ўз вакилларига эга ягона мухолиф партия ҳисобланади.

Ҳозирча Муҳаммадали Ҳайитни ким ва нима мақсадда калтаклагани номаълум.
XS
SM
MD
LG