Линклар

logo-print

Наполитано Италия президенти лавозимига қайта сайланди


Италия президенти Жоржо Наполитано.

Италия президенти Жоржо Наполитано.

Италия президенти Жоржо Наполитано иккинчи муддатга қайта сайланди.

Аввалроқ Италиядаги асосий сиёсий кучлар мамлакатда сиёсий бўҳронни кучайтирмаслик учун президентга ўз лавозимида қолиш илтимоси билан мурожаат қилгандилар.

Парламент аъзолари бир неча уринишдан кейин ҳам Наполитанога ворис сайлай олмаганларидан кейин у сайловларда қайта иштирок этишга рози бўлганди.

Шанба куни бўлиб ўтган сайлов олдидан италиялик сўл-марказчилар лидери Пъер Луижи Берсани янги президент сайланиши биланоқ Демократик партия раиси лавозимидан истеъфо беражагини билдирган. Ҳукумат раҳбари лавозимига энг асосий номзодлардан бўлган Берсани икки маротаба президентликка ўз номзодини таклиф қилган, аммо иккала сафар ҳам парламент депутатлари унинг таклифини рад қилганлар.

Наполитано Италия тарихида кетма-кет икки марта президентликка сайланган биринчи давлат раҳбари бўлди. Аввал Италияда ҳеч бир президент бу лавозимга қаторасига икки марта сайланмаган.
XS
SM
MD
LG