Линклар

Хитой жанубий шарқидаги Сичуан вилоятида содир бўлган 6,6 балли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 157 кишига етган.

Синхуа агентлигининг хабар қилишича, мазкур табиий офат натижасида 5700 дан зиёд киши тан жароҳати олган.

Кеча содир бўлган зилзила Хитойнинг яна 12 шаҳри ва префектурасида жойлашган камида 900 уйга шикаст етказгани айтилмоқда. Бу жойларда сув ва электр таъминотида узилишлар бўлган.

2008 йили Сичуанда содир бўлган 8 балли зилзила оқибатида тақрибан 90 минг одам нобуд бўлганди.
XS
SM
MD
LG