Линклар

Тожикистонда мухолифат лидерининг калтакланиши юзасидан жиноий иш қўзғатилди


Тожикистон Ислом уйғониш партияси раисининг муовини Муҳаммадали Ҳайит жума оқшомида калтаклаб кетилган.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раисининг муовини Муҳаммадали Ҳайит жума оқшомида калтаклаб кетилган.

Тожик мухолифатчиси Муҳаммадали Ҳайит калтакланиши бўйича мамлакат Ички ишлар вазирлиги кеча жиноий иш қўзғатди.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси раисининг муовини бўлган Муҳаммадали Ҳайит жума оқшомида намоздан қайтаётган пайтда номаълум шахслар томонидан калтакланган ва оғир тан жароҳатлари билан Душанбедаги касалхонага етказилган.

Ҳайитнинг партиядошлари кеча фавқулодда мажлис ўтказиб, унда Тожикистондаги ижтимоий-сиёсий вазият ва раис муовинининг калтакланишини муҳокама қилганлар. Бу борада Тожикистон Ислом уйғониш партияси раиси Муҳиддин Кабирий душанба куни матбуот анжумани бермоқчи.

Айни пайтда Freedom House халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Тожикистон расмийларини мухолифатчининг калтакланиши юзасидан диққат билан текширув ўтказишга чақирди.

Тожикистонлик мухолифатчиларга кўра, шу йилнинг ноябр ойига белгиланган президентлик сайлови арафасида бу мамлакатдаги вазият сезиларли даражада ёмонлашаётган.

Тожикистон Ислом уйғониш партияси сўнгги 20 йил давомида президент Имомали Раҳмон назорати остида бўлиб келаётган парламентда ўз вакилларига эга ягона мухолиф партия ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG