Линклар

logo-print

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирига янги ўринбосар тайинланди


Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтидан олинган скриншот.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтидан олинган скриншот.

“Ўзмарказимпекс” ташқи савдо ширкатининг бошқарув ҳайъати раиси бўлиб ишлаган Шавкат Тиллаев Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтида берилган маълумотга кўра, Тиллаев бу лавозимга мамлакат президентининг 2013 йил 17 апрелидаги қарорига биноан тайинланган.

Узметроном сайти хабарида айтилишича, Шавкат Тиллаевнинг Ўзбекистон президенти кичик қизи Лола Каримова-Тиллаева оиласига қариндошчилиги йўқ.

Тиллаев аввал ишлаган “Ўзмарказимпекс”нинг тиббиётга алоқаси йўқ бўлиб, ширкат хорижга пахта толаси, енгил саноат маҳсулотлари, буғдой, ун ва шу каби маҳсулотларни сотиш билан шуғулланган.

Айни пайтда Шавкат Тиллаев янги иш жойида асосан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг олди-сотти ва молия билан шуғулланадиган шўъбаларини назорат қилиши ҳақида ҳам маълумот бор. Мазкур вазирликка қарашли Моддий-техник базани ривожлантириш бош бошқармаси, Бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботлар бошқармаси, Комплекс хўжалик бошқармаси, Автотранспорт бўлими ва Республика автобазаси, “Ўзмедэкспорт” ва “Ўзмедтехника” унитар корхоналари, “Дори-дармон” акциядорлик ширкати, “Ўзтибтаъминот” бирлашмаси кабилар шулар жумласидандир.
XS
SM
MD
LG