Линклар

Гулноранинг ярим яланғоч суратлари ўзбекона одобга тўғри келадими?

  • Садриддин Ашур

Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"да Гулнора Каримованинг Интернетда эълон қилган ярим яланғоч суратлари ҳақида баҳс юритилди. Хўш, юрт маликаси деб кўриладиган президент қизининг товус патларига ўралиб, ҳирсни қўзғатадиган суратларини эълон қилиши ўзбекона одобга тўғри келадими ёки бу унинг шахсий ишими?


Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Гулнора Каримова Instagram тармоғидаги ўз саҳифасида ярим яланғоч суратларини намойиш қилди.

Бу суратлар Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласи кўрилган йиғилишдан сўнг эълон қилинди.

Бу ҳақдаги мақола Озодлик сайтига қўйилгандан сўнг муштарийлар орасида баҳс қизиб кетди.

Муштарийлар бу масалада икки жабҳага бўлинди. Гулнора Каримованинг бу суратларини кўргандан сўнг:

“Мани юртимни шунақа яхши инсонлар бошқараётганидан хурсандман..жудаямм)) (нима қиб,қўйибди, ким бўпти, деганлар яхшлаб кўзларини коттароқ очиб коришса яхши бўларди, ўзлари шу ишлани 100дан 10 фоизини қилишолармикан!?! Ман оддий халқман, шу юрт фарзандиман, и кўриб ҳис қилиб яшавоман! МАН ГУЛНОРА БИЛАН ФАХРЛАНАМАН!!!”, дегувчилар

ҳамда

“Яланғоч елкалари ва кўкраклари, оғзини нозли ярим очганча товус пари ортидан ишва қилаётган Гулнора - сиёсатчи, жамоат арбоби, мамлакатнинг БМТдаги элчисидир. У буларни унутиб, ўзини фотомодел ва .... деб ҳисоблайди, шекилли”, дегувчилар ўртасида баҳсу мунозара авж олди.

Биз Озодликнинг навбатдаги "Баҳс майдони"га ана шу икки хил қарашдаги муштарийларни таклиф қиламиз ва қуйидаги саволларни қўямиз:

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ўзбек қизларини Интернет ва мобил телефонлар орқали келаëтган беҳаë тасвирлардан ҳимоя қилиш масаласини кўраётган бир пайтда Гулноранинг ярим яланғоч расмлари эълон қилиниши нимани англатади?

Президент қизи, баъзи нашрлар юрт маликаси деб атаётган, баъзи сиёсатшунослар бўлажак президент сифатида кўраётган Гулнора Каримованинг бундай суратларни намойиш қилиши ўзбекона одобга қанчалик тўғри келади?

Ёки шарм-ҳаё масаласи бу ҳар бир фуқаронинг ўз шахсий иши ва унга дахл қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқми?


Баҳс майдонида ана шу саволлар устида мунозара бўлди.

Самарқандлик 38 ёшли инглиз тили ўқитувчиси Жамшид фикрича, ўзбекистонликлар учун Гулнора Каримованинг ташқи кўриниши, ўзи истаган суратларини эълон қилиши муҳим эмас. Энг муҳими, дейди Жамшид, унинг давлатни келажакда қандай бошқариши, иқтисодиётни билиши, ички ва ташқи сиёсатни қандай олиб бориши муҳим.

Бироқ, Жамшид билан баҳсга киришган 30 ёшли тошкентлик Илҳомжон фикрича, ўзбек маликаси сифатида ўзининг ярим яланғоч расмларини эълон қилган Гулнора Каримова ўзбек миллатини шарманда қилди. Жамшидга кўра, расмий лавозимларда ишлаб турган президент эркасининг бундай қилишга ҳаққи йўқ эди.

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG