Линклар

Тошкент АҚШ Давлат департаменти расмийсининг ташрифини кутмоқда


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Роберт Блейк 22-26 апрел кунлари Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафар қилади.

Давлат департаменти маълумотига кўра, жаноб Блейк 23 апрел куни Остонада Қозоғистон раҳбарлари билан музокара ўтказганидан сўнг Ўзбекистонга жўнаб кетади.

Роберт Блейкнинг юқори лавозимли Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан сўзлашуви чоғида қатор масалалар, жумладан, минтақа хавфсизлиги, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

24 апрел куни Роберт Блейк Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талабаларга АҚШнинг Марказий Осиёдаги сиёсати бўйича лекция ўқиши режаланган.

АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг фуқаролик жамияти ва бизнес доиралари вакиллари билан ҳам учрашиши режалаган.

Роберт Блекнинг ташрифи арафасида 14 йиллик қамоқ жазосини ўтаган таниқли ўзбек ёзувчиси Мамадали Маҳмудов озод этилди.
XS
SM
MD
LG