Линклар

logo-print

АҚШ Сурия мухолифатига $ 123 миллионлик қўшимча ноҳарбий ёрдам ваъда қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Қўшма Штатлар Сурия мухолифати кучларга қўшимча 123 миллион долларлик ноҳарбий ёрдам кўрсатишини маълум қилди.

Керри буни якшанба куни Сурия махолифати ва уларни қўлловчи халқаро ташкилот ва давлатлар вакилларининг Истанбул шаҳрида бўлиб ўтган учрашувидан сўнг эълон қилди.

Жон Керри Сурия мухолифатига ёрдам уларнинг олий ҳарбий қўмондонлиги орқали етказилишига келишиб олинганини билдирди.

Суриянинг энг йирик мухолифат гуруҳи бўлган Миллий коалиция “терроризмнинг ҳар қандай кўриниши”ни кескин рад қилиши таъкидлаб, берилган қуроллар ғараз ниятли одамлар қўлига тушишига йўл қўйилмасликни таъкидлади.

Мухолифат коалицияси Суриядаги ҳар қандай гуруҳдан ўч олиш ҳаракатини амалга оширмасликка ҳам ваъда берди.

БМТ маълумотига кўра, Сурияда ҳукумат кучлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида икки йилдан буён давом этаётган қуролли тўқнашувларда 70 мингдан зиёд одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG