Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 20:06

Лондон марафони хавфсизлик чоралари кучайтирилган вазиятда ўтяпти


АҚШнинг Бостон шаҳридаги марафонда амалга оширилган бомба ҳужуми таранг вазият юзага келтирганига қарамай, якшанба куни Лондон марафони режага мувофиқ ўтказилмоқда.

Британия расмийлари 36 минг марафон қатнашчиси ва ўн минглаб томошабинлар хавфсизлигини таъминлаш учун Лондонга қўшимча полиция кучлари жойлаштирган.

Бостон марафони қурбонларини ёд этиш учун марафон иштирокчиларидан қора лента тақиш сўралди.

Лондон марафони ташкилотчилари қурбонларга ёрдам кўрсатишни молиялаштириш учун финиш чизиғини кесиб ўтган ҳар бир қатнашчи номидан уч фунт миқдорида пул ажратишга қарор қилган.

Бостон марафонида содир этилган портлаш оқибатида уч киши нобуд бўлган, 176 одам жароҳат олган эди.

26 ёшли акаси Темурлан Царнаев билан бирга ҳужум уюштирганликда гумон қилинган 19 ёшли Жавҳар Царнаевни АҚШ полицияси жума куни қўлга олди.

Темурлан полиция билан рўй берган тўқнашувда отиб ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG