Линклар

logo-print
TeliaSonera ширкатининг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси “Coscom” уяли алоқа ширкатининг 2013 йил январ-март ойларидаги даромади ўтган йил шу даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайиб 107,5 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Новий Век нашри хабарига кўра, жорий йил биринчи чорагида ҳар бир абонент бир ойда фойдаланган вақт 277 дақиқани ташкил қилган. Ўтган йил биринчи чорагида бу кўрсаткич 241 дақиқани ташкил қилган.

2013 йил 1 апрелигача ширкат абонентлари сони 7 миллион 943 кишини ташкил этган.

Айни даврда уяли алоқа ширкати ўз хизматидан фаол фойдаланмайган бир ярим миллион абонентни ҳисобдан ўчирган.

TeliaSonerа 2007 йил июл ойида Ўзбекистондаги “Coscom” уяли алоқа оператори улушларининг 74 фоизини қарийб ярим миллиард АҚШ долларига сотиб олган.

Кейинчалик Ucell дея номи ўзгартирилган ширкатнинг 26 фоизига эгалик қилган Takilant Ltd. ширкати яна 20 фоизлик улушни 2010 йилда 320 миллион АҚШ долларига сотган.
XS
SM
MD
LG