Линклар

Эрон: Учқич ҳалокатида икки пилот нобуд бўлди


Эроннинг F-14 русумидаги учқичлари Теҳрондаги Армия куни парадида, 2013 йил 14 апрел.

Эроннинг F-14 русумидаги учқичлари Теҳрондаги Армия куни парадида, 2013 йил 14 апрел.

Эроннинг АҚШда ишлаб чиқарилган F-5 русумидаги жанговор учқичи Ироқ билан чегара яқинида ерга қулагани оқибатида икки учувчи нобуд бўлди. Эрон ва Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, ҳалокат якшанба куни Эроннинг Абданан вилоятида рўй берган. Учқич Теҳрондан 460 километр жануби-ғарбда жойлашган Дезфул базасидан ҳавога кўтарилган. Эроннинг F-5 русумидаги учқичлари 1979 йилда мамлакатда Исломий инқилоб амалга оширилишидан олдин АҚШдан сотиб олинган. 2012 йил январида Эроннинг АҚШда ишланган F-14 учқичи ҳавога кўтарилдаётган пайтда ҳалокатга учрагани натижасида экипажнинг икки аъзоси нобуд бўлган эди.
XS
SM
MD
LG