Линклар

Шимолий Кавказ қаршилик ҳаракати Бостон ҳужумига алоқаси йўқлигини билдирди


15 апрел куни Бостон марафонида бомба ҳужуми уюштирганликда гумон қилинган Темурлан (ч) ва Жавҳар Царнаевлар.

15 апрел куни Бостон марафонида бомба ҳужуми уюштирганликда гумон қилинган Темурлан (ч) ва Жавҳар Царнаевлар.

Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидаги қаршилик ҳаракати АҚШнинг Бостон шаҳридаги 15 апрел кунги бомба ҳужумига алоқадор эмаслиги ҳақида баёнот эълон қилди.

Кavkazcenter.com Интернет сайтидаги баёнотда Кавказ Амирлиги Қўшма Штатлар ва хатто Россияга қарши урушмаётгани, ҳаракат лидери Доку Умаров тинч аҳолига ҳужум уюштиришни таъқиқлагини маълум қилинган.

Айни пайтда, Бостон марафонида бомба ҳужуми уюштирганликда гумон қилинган ака-уканинг онаси ўғиллари айбсиз экани ва улар бундай иш қилганига ишонмаслигини баён қилди.

Озодлик радиоси ва Ассосиэйтед Пресс ахборот агентлигига телефон орқали интервю берган Зубайдат Царнаева ўз ўғиллари уч киши нобуд бўлган ва 176 одам жароҳат олган 15 апрел кунги ҳужумга ва 19 апрел куни полиция билан отишмага алоқадор эканига ишонмаслигини таъкидлади.

- Бу ҳақиқий ёлғон. Бу шунчаки америкаликлар томонидан уюштирилган шоу. Америка чиройли шоулар уюштира олиши билан машхур. Ўғлим Темурлан доим лидер бўлиб келган. У ақилли, яхши ва таъсирга эга йигит эди. Улар шунчаки ундан қўрқишган, дея баён қилди Зубайдан Царнаева.

Унинг катта ўғли Темурлан отишма пайтида ўлган. Яраланган кичик ўғли Жавҳар Царнаев кейинроқ полиция томонидан қўлга олинган.

Зубайдат Царнаеванинг таъкидлашича, Темурлан сўнгги беш йил давомида Федерал тергов бюроси назоратида бўлган.

Зубайдат турмуш ўртоғи Анзор Царнаев Қўшма Штатларга қайтиши ва ўз ўғилларини ҳимоя қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG