Линклар

Керри Эрдўғонга Ғазога бормай туришни тавсия қилди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч.) ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ў.).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри (ч.) ва Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон (ў.).

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Ғазо минтақасига қилажак сафарини қулайроқ вақт келгунига қадар қолдириб туришга чақирди.

Истанбулда ўтказилган кечаги учрашув чоғида фаластинликлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимояси учун чиқаётган Туркия ҳукумати раҳбари кейинги ойда Ғазо минтақасига бориш ҳамда Исроил қамали бекор қилинишига кўмаклашиш нияти борлигини билдирганди.

Даставвал Эрдўғон Ғазога апрел ойида боришни режалаганди. Бироқ Туркия ва Исроил ўртасидаги алоқалар тикланишида воситачилик қилаётган Вашингтон ундан бу ишни қилмасликни сўраган.

Туркия ва Исроил ўртасидаги алоқалар 2010 йили исроиллик ҳарбийлар “Тинчлик флотилияси”ни Ғазога қўймаганидан кейин ёмонлашиб кетганди. Ўшанда амалга оширилган махсус амалиёт чоғида Исроил аскарлари туркиялик тўққиз нафар фаолни ўлдиргандилар.
XS
SM
MD
LG