Линклар

Хитой жанубий-шарқидаги Сичуан вилоятида якшанба куни қутқарувчилар зилзиладан жабр кўрган энг овлоқ қишлоқларга ҳам етиб боришга муваффақ бўлдилар. Аввалроқ йўллар тўсилиб қолгани туфайли айрим аҳоли пунктларига ўтишнинг имконият бўлмаётгани ҳақида айтилаётганди.

Шанба куни Сичуанда содир бўлган кучли ер силкиниши оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 200 дан зиёд одам нобуд бўлган, 11 минг чоғли киши тан жароҳати олган.

Айрим жойларда кўчки йўлларни тўсиб қўйган, сув ва электр таъминотида узилишлар бўлган, телефон алоқаси ҳам узилган.

2008 йилнинг май ойида ҳам Сичуан вилоятида кучли зилзила содир бўлиб, бу табиий офат натижасида тақрибан 90 минг одам ҳалок бўлганди.
XS
SM
MD
LG