Линклар

logo-print
Сурия президенти Башар Ассадга содиқ кучлар қуролланган мухолифат отрядларини пойтахт Дамашқ яқинидаги Ждейдет-Артуз шаҳридан сиқиб чиқарганлар. Ҳукумат кучларининг бу амалиёти беш кун давом этган.

Мухолифатчилар ўтган кунлар давомида мазкур шаҳарда камида 80 киши ҳалок бўлгани, қурбонлар орасида аёллар ва болалар ҳам борлигини айтмоқдалар.

Сурияда қуролли зиддият 2011 йилнинг март ойидан буён давом этмоқда. Ўтган икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида бу мамлакатда 70 мингдан зиёд киши ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG