Линклар

logo-print
Бостон мэри Том Менино 15 апрел кунги марафон чоғида портлаш содир этганликда гумонланиб қўлга олинган Жавҳар Царнаевни сўроққа тутиш имконияти йўққа чиқиши мумкинлигини билдирди. Мэрнинг айтишича, марафон пайтида террорчилик хуружини амалга оширганликда гумонланаётган 19 ёшли Жавҳар Царнаевнинг аҳволи «жуда оғир».

Бостон мэрининг баёноти Массачусетс штати губернатори Патрик ДевАлнинг Царнаев портлашга алоқадор экани очиқ-равшанлиги ҳақидаги таъкиди билан деярли бир пайтда янгради. ДевАлга кўра, Жавҳар Царнаев йўлакка портлаш мосламаси жойлаштирилган халтани ташлаб, кейин хотиржам у ердан кетганини камералар қайд этган.

Аввалроқ прокурорлар Царнаевга айблов эълон қилишга ҳозирланаётгани билдирилганди.

Портлаш ҳодисаси бўйича яна бир гумонланувчи Темирлан Царнаев ўша куни полиция таъқибидан қочиб бораётган чоғида ўлдирилган.

Ака-ука Царнаевларнинг онаси Зубайдат ўз ўғилларининг Бостон портлашларига алоқаси йўқлигини, бу АҚШ расмийлари уюштирган шоу эканини айтган.
XS
SM
MD
LG