Линклар

Тошкентда ўтказилиши мўлжалланаётган “Ҳаёт учун” марафони бекор қилинди


Фонд Форум марафонлари 2010 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётганди.

Фонд Форум марафонлари 2010 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинаётганди.

«Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси томонидан 28 апрел куни Тошкентда ўтказилиши мўлжалланган "Ҳаёт учун" хайрия марафони бекор қилинди. Бу ҳақда мазкур жамғарма Васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова Твиттер микроблогидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Унинг билдиришича, жорий ҳафта охирига белгиланган марафон ўрнига Бостон қурбонлари хотирасига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади. Мазкур акцияга оид тафсилотлар эртага, яъни 23 апрел куни очиқланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 15 апрел куни АҚШнинг Массачусетс штатидаги Бостон шаҳрида ўтказилаётган марафон чоғида содир этилган икки портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлганди.

Портлашларни чечен урушидан сўнг АҚШдан бошпана топган ака-ука Тамерлан ва Жавҳар Царнаевлар содир этганликда гумонланмоқда.
XS
SM
MD
LG