Линклар

Афғонистон: Толиблар вертолёт йўловчилари ва учувчиларни гаровга олди


Афғонистон расмийлари Лўгар вилоятига фавқулодда қўнган вертолёти йўловчилари толиблар қўлида эканини маълум қилди.

Душанба куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги вертолётда саккиз нафар Туркия фуқароси бўлгани ва икки учувчи соғ-омон эканини билдирди.

Вазирлик матбуот котиби Левент Гумрукчи Туркия ҳукумати бу масалани Афғонистон расмийлари билан муҳокама қилаётганини урғулади.

22 апрел куни эрталаб Афғонистон расмийлари чартер учаётган йўловчи вертолёт ёмон об-ҳаво шароити сабабли якшанба куни Лўгар вилоятига фавқулодда қўнгани маълум қилган эди.

Кобулдаги Россия элчихонаси матбуот котиби икки учувчидан камида бири Россия фуқароси эканини тасдиқлади.

Толиблар матбуот котиби Забиҳулло Мужоҳид Озодликка йўллаган SMS мактубида вертолёт йўловчилари ва учувчилари толиблар қўлида эканини тасдиқлади.
XS
SM
MD
LG