Линклар

Сербия ҳукумати Европа Иттифоқи воситачилигида Сербиянинг собиқ вилояти Косово билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича эришилган шартномани маъқуллади.

Мазкур келишув аксар Косовонинг шимолий қисмида кўпчиликни ташкил қилувчи этник сербларга минтақани назорат қилиши ва бошқариш имконини беради.

Бунинг серб озчилиги Косовонинг марказий ҳукуматини тан олади.

Сербия ҳукумати матбуот котиби Миливойе Михайловичга кўра, ҳукумат аъзолари шартномани бир овоздан маъқуллаган.

Европа Иттифоқи воситачилигида эришилган шартнома ўтган жума куни Брюсселда Сербия ва Косово Бош вазирлари ўртасида бўлиб ўтган музокарадан кейин имзолаган.

Сербия парламенти айни масалани шу ҳафта ўтказиладиган махсус сессияда муҳокама қилиши режаланган.

Якшанба куни кечқурун Косово парламенти Сербия билан эришилган шартномани кўпчилик овоз билан маъқуллади.
XS
SM
MD
LG