Линклар

logo-print

Россия полицияси Белгородда 6 кишини отиб ўлдирган шахсни қидирмоқда


Россиянинг Белгород шаҳрида полиция бир неча кишини отиб ўлдирган шахсни қидирмоқда.

Хабарларга кўра, Россиянинг Украина билан чегарасига яқин жойлашган шаҳардаги спорт анжомлари сотиладиган дўконда душанба куни қуролли шахс олти кишини отиб ўлдирган.

Қурбонлар орасида дўконнинг уч ходими ва ўша жойда бўлган 14 яшар қизча ҳам бор.

Воқеада бир киши яраланган. Ҳужум қилган шахс BMW русумидаги машинада қочиб кетган. Кейинроқ у ташлаб кетган машина топилган.

Полиция ҳужум ўғрилик мақсадида амалга оширилганини тахмин қилмоқда.
XS
SM
MD
LG