Линклар

logo-print
Массачусетс штатининг Бостон шаҳрида АҚШ миграция қонунларини бузганликда айбланаётган қозоғистонлик икки талаба қўлга олинди.

Улар 15 апрел куни Бостон марафонидаги портлашларни содир этганликда гумонланган шахсларга алоқадорлигига оид маълумотни аниқлаш юзасидан текширув бошлаганидан кейин ҳибсга олинган.

Душанба куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмийлари Қозоғистоннинг АҚШдаги консули америкалик терговчилар ва қозоғистонлик икки студент билан доимий алоқада эканини маълум қилди.

Бостон шаҳридаги марафонда содир этилган иккита портлаш оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, 180дан ортиқ одам жароҳат олган.

Портлашларни содир этганликда чечен миллатига мансуб ака-ука Тамерлан ва Жоҳар Царнаевлар гумонланмоқда.

26 ёшли Тамерлан Царнаев 19 апрел куни полиция билан бўлган отишмада ўлдирилган. Унинг укаси 19 ёшли Жоҳар Царнаев 20 апрел куни ҳибсга олинган.
XS
SM
MD
LG