Линклар

Бан Ки Мун араб давлатларини Сурияга қурол юборишни тўхтатишга чақирди


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун араб давлатларини Суриядаги тўқнашувларда қатнашаётган томонларга қурол етказишни тўхтатишга чақирди.

Бан Ки Мун бундай мурожаат билан душанба куни БМТ Бош қароргоҳида Араб лигаси Бош котиби Набил Элараби ва Қатар Бош вазири Ҳаман бин Жассим ал Тани билан ўтган учрашувда чиқиш қилди.

Бироқ Элараби айни дамда Сурияга қурол юборишни тўхтатиш лозим эмаслигини айтди. Унга кўра, “айрим томонлар” Сурия ҳукуматини қурол билан таъминлашда давом этар экан мамлакатдаги исёнчилар ҳам “мувозанатни” сақлаш учун қуролланиши керак.

Кузатувчиларга кўра, президент Башар Ассаднинг яқин иттифоқдошлари ҳисобланмиш Россия ва Эрон Сурия ҳукумат кучларига қурол етказиб бераётган асосий тарафлардир.

Қатар ҳукумати Суриядаги исёнчиларни кучлироқ қуроллар билан таъминлаш ғоясини илгари суриб келмоқда.
XS
SM
MD
LG