Линклар

Канада полицияси йўловчилар ташиш поездида террор ҳужумини амалга оширмоқчи бўлган икки кишини ҳибсга олганини маълум қилди.

Полицияга кўра, 22 апрел куни ҳибсга олинганлар монреаллик Чихеб Эссегхаер ва торонтолик Раед Жайзер Канаданинг Via Rail ширкатига тегишли поездга ҳужум уюштиришни режалаштиришган.

Ҳибсга олинганлар Ал-Қоида гуруҳига алоқадорликда гумонланмоқда.

Режалаштирилган ҳужум Канада ва АҚШ махфий хизматлари биргаликда ўтказган кенг кўламли амалиёт натижасида бартараф этилгани айтилмоқда.

АҚШ Адлия департаментидаги исми очиқланмаган манбага кўра, Канадада режалаштирилган ҳужум ва Бостон портлашлари ўртасида боғлиқлик йўқ.
XS
SM
MD
LG