Линклар

logo-print
23 апрел куни Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўз майдонида Япониянинг “Санфречче Ҳиросима” жамоасини қабул қилди.

Ўйин “Бунёдкор” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланди. Унда “қалдирғочлар” оқ либосда, меҳмон жамоа эса тўқ қизил рангли формада майдонга тушади.

Сешанба куни Миржалол Қосимов шогирдлари беллашаётган “G” гуруҳидаги иккинчи жуфтлик учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Унда Хитойнинг “Бейтзин Гуоан” жамоаси зз уйида Жанубий Кореянинг “Поҳанг Стилерс” жамоасига қарши беллашади.

Айни дамда “Бунёдкор” клуби тўрт ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда ОЧЛнинг “G” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи поғонадан 6 очко жамғарган “Поҳанг Стилерс” ўрин олган.
XS
SM
MD
LG