Линклар

logo-print

НАТО вазирлари Афғонистон, Сурия, ракета ҳужумидан мудофаа масалаларини муҳокама қилмоқда


Брюссел шаҳрида 28 давлат аъзо бўлган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар 2014 йил охиригача Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқиш, 2015 йилдан кейин Кобул ҳукуматини қўллаб-қувватлашни давом эттириш ва Европада ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш режасини муҳокама қилиши режаланган.

НАТО Ташқи ишлар вазирлари учрашувида илк бор АҚШ Давлат котиби Жон Керри иштирок этмоқда.

Йиғилишда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам қатнашиши ва АҚШ таклиф қилган ракета ҳужумидан мудофаа тизими борасида Москванинг хавотирини билдириши кутилмоқда.

Учрашув бошланишидан олдин НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен НАТО расмийлари Лавров билан Корея яримороли ва Суриядаги вазиятни ҳам муҳокама қилишини билдирди.
XS
SM
MD
LG