Линклар

logo-print

Тошкентда рассом Бобур Исмоиловнинг кўргазмаси очилди


Рассом Бобур Исмоиловнинг "Дераза" номли асари.

Рассом Бобур Исмоиловнинг "Дераза" номли асари.

Тошкентдаги тасвирий санъат галереясида таниқли рассом Бобур Исмоиловнинг кўргазмаси очилди.

Исмоилов Франциянинг Тошкентдаги элчихонаси кўмагида уч ой мобайнида Париждаги ижод уйида яратган асарларини намойиш қилмоқда.

Озодлик билан суҳбатда Бобур Исмоилов ўз асарларида Ўзбекистоннинг ҳаëтий муаммоларига ўрин берганини таъкидлаб¸ рассомнинг вазифаси аввало ўз халқининг ички дунëсини экс эттириши лозимлигини билдирди.

11 майга қадар давом этадиган Бобур Исмоилов кўргазмаси Ўзбекистон бўйлаб ўтказилаëтган тасвирий санъат ҳафталигига тўғри келди.

Бобур Исмоилов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

У бош рассом сифатида қатнашган “Дилхирож”, “Ўртоқ Бойкенжаев” каби филмлар халқаро кинофестивалларда совринлар олган.

Бобур Исмоиловнинг асарлари Ўзбекистон ва хориж давлатларидаги галереяларда сақланади.
XS
SM
MD
LG