Линклар

Зулфия Омонова: Отамнинг ҳокини беринг!


Қирғизистонлик Ҳабибулла Омоновга тегишли, деб тақдим қилинган Косондаги қабр. (Сурат Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциациясидан олинди.)

Қирғизистонлик Ҳабибулла Омоновга тегишли, деб тақдим қилинган Косондаги қабр. (Сурат Марказий Осиёда Инсон ҳуқуқлари ассоциациясидан олинди.)

Ўзбекистонда 14 йил муқаддам судланган ва 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, шу йилнинг апрелида эса қамоқда юрак хуружидан вафот этгани хабар қилинган ўшлик Ҳабибулла Омоновнинг қизи — Зулфия Омонова отасининг ҳоки-пойини қидирмоқда.

Ўзбекистон суди томонидан 1999 йилда Ҳизбут Таҳрир диний оқимига алоқадорлик ва Ўзбекистонда конституцион тузумга тажовузда айбланиб, 10 йилга қамалган қирғизистонлик Ҳабибулло Омонов Косон қамоғида вафот этган.

Бу ҳақда Омоновнинг Қирғизистоннинг Ўш шаҳридаги оиласига шу йилнинг 11 апрелида телеграмма келгани ҳақида марҳумнинг қизи Зулфия Омонова Озодликка сўзлаб берди.

Зулфияга кўра, тегераммада унинг отаси шу йилнинг 4 апрелида юрак хуружидан оламдан ўтгани ва яқинлари вақтида келмагани боис марҳумнинг жасади Косон шаҳридаги қабристонга дафн этилгани айтилган.

- 11 апрел куни телеграфдан телеграмма беришди. Унда дадамнинг 4 апрел куни юрак хуружидан вафот этгани айтилган экан. Кейин биз борсак, кўмворишибди дадамни. "Сизларга ўлди, деб телеграмма жўнатган эдик, келмадингларку?" дейишди. Биз эса ҳеч қанақа хабар олмаган эдик, дейди Зулфия.

Зулфиянинг сўзларига кўра, отаси Косон тумани марказидаги руслар қабристонига дафн этилган ва яқинлари билан борганда, қабрнинг ҳарбийлар назорати остида эканига гувоҳ бўлган.

- Косондаги руслар қабристонига кўмишганмиш. У ерда бир қабрни кўрсатишди. Менинг отам у ерга кўмилганига мен ишонмайман, шунинг учун прокуратурадан қабрни очишни сўрадик. Лекин, улар рухсат беришмади, деди Зулфия.

Омоновлар оиласи марҳумнинг жасадини топиш ва Қирғизистонга олиб кетишга рухсат олиш учун қаттиқ урингани, аммо бунга муваффақ бўлмай, ортга қайтганини айтмоқда.

Шундан сўнг, 18 апрел куни Ўш шаҳрида мусулмонлар Омоновга ғойибона жаноза намозини ўқишган эди.

Қуйида жаноза маросимидан йўлланган видеотасвирни томоша қилишингиз мумкин.




Жаноза намозига имомлик қилган қорасувлик таниқли имом Рашод қори Камолов ўз фаолияти давомида бу қадар жамоат йиғилган ғойибона жаноза намозига илк бор имомлик қилганини айтди.

- Мен ўзим ҳам ҳайрон бўлдим. Жуда кўп одам йиғилди намозга. Шунақа намоз бўлади, деб эълон ҳам берилмаган эди. Мен ўзи у кишини танимасдим. У кишини ҳаттоки, Ҳизбут Таҳрининг аъзоси бўлган, ҳам дейишди. Лекин, биз учун у кишининг мусулмон экани кифоя, биз зиммамиздаги вазифамизни адо этдик, деди Рашод қори Камолов.

Рашод қори Ўзбекистон қамоғида вафот этган Ҳабибулла Омоновни намозга йиғилганларнинг аксарияти ҳам танимаслиги, қорасувлик оломонни жунбушга солган жиҳат – ҳамшаҳар мусулмоннинг ўзбек қамоғида номаълум сабаблар остида вафот этишию, сўнгра унинг олис Косондаги руслар қабристонига дафн этилиши ҳақидаги хабар бўлган.

Бу ҳолни отаси ҳамда Омоновлар оиласига нисбатан "ҳақорат, зулм" сифатида қоралаган Зулфия Омонова бундан буён ўз оиласи Ҳабибулла Омоновнинг жасадини Ўзбекистондан Қирғизистонга олиб келиш учун астойдил ҳаракат қилишини айтди.

Шу мақсадда Зулфия инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларга ёрдам сўраб юзланди:

- Илтимос, бизга ёрдам беринг! Биз инсоний ҳаққимизни талаб қиляпмиз, холос. Отамизнинг ҳокини юртимизга олиб келмоқчимиз. Бундан ташқари, у ноҳақ қамалди, унинг номини оқламоқчимиз, деди Зулфия Озодлик билан суҳбатда.

Омоновлар оиласи оилабоши Ҳабибулла Омоновнинг 14 йил муқаддам сирли тарзда Ўзбекистоннинг Андижон вилояти, Хўжаобод тумани Ички ишлар бўлимига олиб кетилгани ва Ўзбекистон ЖКнинг оғир моддалари билан ноҳақ айбланганини даъво қилиб, йиллар давомида норозилик билдириб келмоқда.

Қуйида Зулфия Омонова билан суҳбат ҳамда унинг марҳум отасига Ўшда ўқилган ғойибона жаноза маросими ҳақида ҳозирланган "Ислом ва мусулмонлар" эшиттиришини тўлиқ тинглашингиз мумкин.





да пайдо бўлиб қолиш сабабларидан ҳануз бехабар эканини айтди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG