Линклар

Москва суди мухолифат тарафдорларининг ҳибсда қолиши муддатини узайтирди


2012 йил 6 май куни Болотний майдонидаги оммавий зўравонликларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган Андрей Барабанов.

2012 йил 6 май куни Болотний майдонидаги оммавий зўравонликларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган Андрей Барабанов.

Москва шаҳар суди Болотний майдонидаги оммавий зўравонликларда иштирок этганликда гумонланиб қўлга олинган Андрей Барабанов ва Владимир Акименковни ҳибсда сақлаш муддатини 6 июлгача узайтирди.

Озодликнинг Москвадаги мухбири 23 апрел куни суд айни воқеа бўйича қўлга олинган Ярослав Белоусовнинг ҳибсда қолиши муддатини ҳам узайтириш ҳақидаги сўровни кўриб чиқиши режалаганини хабар қилди.

Сешанба куни эрталаб мухолифат фаоллари Болотний майдонидаги воқеаларнинг бир йиллиги муносабати билан 5 май куни акциялар ўтказишга рухсат берилишини сўраб Москва шаҳар ҳокимиятига ариза топширди.

Фаоллардан бири Михаил Аншаков ҳукумат 6 май кунги юришга рухсат бермаса, мухолифатнинг Мувофиқлаштириш кенгашини ихота қилиш учун ариза топширилганини баён қилди.
XS
SM
MD
LG