Линклар

Сергей Лавров НАТО Бош котиби билан учрашди


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Брюссел ш., 2013 йил 23 апрел.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Брюссел ш., 2013 йил 23 апрел.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссен НАТО-Россия кенгашининг охирги йиғилишида “фаол мулоқот давом этгани” аммо ракета ҳужумидан мудофаа тизимини яратиш масалаларда олдинга силжиш бўлмаганини маълум қилди.

- Биз Россия билан ракета ҳужумидан мудофаа соҳада фаол мулоқотда бўлиб келяпмиз. Аммо бу борада сезиларли муваффақиятга эришилгани йўқ. Бу масалада ишни давом эттиришимиз муҳим. Биз мулоқотни жадаллаштириш имкониятига эгамиз ва биз ундан фойдаланамиз, деди НАТО Бош котиби.

23 апрел куни Брюсселда 28 давлат аъзо бўлган НАТО Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам иштирок этди.

Сўзлашувлар чоғида Суриядаги вазият муҳокама қилинди.

Расмуссен НАТО ўзининг барча аъзолари, жумладан, Туркияни мудофаа қилишини урғулади.

Фог Расмуссен НАТО Сурияда кимёвий қуроллар ишга солиниши эҳтимолидан “жиддий хавотирда” эканини алоҳида таъкидлади.

Сергей Лавров ва АҚШ Давлат котиби Жон Керри НАТО учрашувидан ташқари икки томонлама музокара ўтказди.
XS
SM
MD
LG