Линклар

Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клуби сешанба куни Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида ўз майдонида Япониянинг “Санфречче Ҳиросима” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

“Бунёдкор” стадионига келган мухлислар деярли тенг курашлар остида ўтган учрашув гувоҳига айланишди.

Ўйин давомида иккала жамоада ҳам бир нечта голлик вазиятлар бўлди, бироқ шунга қарамай, дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди.

23 апрел куни Миржалол Қосимов шогирдлари беллашаётган “G” гуруҳидаги иккинчи жуфтлик учрашуви ҳам бўлиб ўтди. Унда Хитойнинг “Бейцзин Гуоан” жамоаси ўз уйида Жанубий Кореянинг “Поҳанг Стилерс” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

“Бунёдкор” клуби 5 ўйиндан сўнг 9 очко тўплаган ҳолда гуруҳдаги пешқадамликни сақлаб қолди. Иккинчи поғонага 8 очко жамғарган “Бейцзин Гуоан” жамоаси кўтарилди.
XS
SM
MD
LG