Линклар

Обамага заҳар юборганликда гумонланган шахсга қўйилган айблов олинди


АҚШда прокурорлар қатор расмийларга, жумладан, президент Барак Обамага заҳарли мактуб юборганликда гумонланган шахсга нисбатан қўйилган айбловни бекор қилди.

Шу муносабат билан гумонланаётган миссисипилик Пол Кевин Кёртис сешанба куни ҳибсдан озод этилди.

Кёртисга қўйилган айблов мазкур “тергов ишда янги тафсилотлар пайдо бўлгани” туфайли расман олиб ташлангани айтилмоқда.

Айбланувчи президент Обамани ҳурмат қилишини ва “таҳдид солувчи ишларни ҳеч қачон қилмаслигини” айтган эди.

17 апрел куни президент Барак Обама ва сенатор Рожер Уикерга жўнатилган мактубларда заҳарли рицин моддаси топилгани ҳақида хабар берилган эди.
XS
SM
MD
LG