Линклар

logo-print
Ироқнинг Ҳавижа шаҳридаги норозилик акциясида қатнашаётган сунний мусулмонлар лагерида намойишчилар ва ҳукумат хавфсизлик кучлари ўртасида қуролли тўқнашув юз берди.

Мамлакат Мудофаа вазирлиги тўқнашувда камида 23 киши, жумладан, уч ҳарбий ҳалок бўлганини маълум қилди.

Расмийларга кўра, хавфсизлик кучлари сунний мусулмонлар лагерига кирганида ўққа тутилган.

Намойишчилар етакчилари эса ҳукумат кучлари ўт очган пайтда лагердагилар қуролсиз бўлганини айтишмоқда.

Ироқнинг сунний мусулмонлари асосан шиалардан таркиб топган ҳукуматни сунний озчиликка нисбатан тазйиқлар ўтказишда айблаб, ўтган йилнинг декабр ойидан бери ҳукуматга қарши намойишлар ўтказиб келмоқда.

Ҳавижадаги тўқнашувлардан сўнг мамлакатдаги сунний исёнчилар Боғдод яқинида ҳукумат армияси ва полицияга нисбатан ҳужумлар уюштиргани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG