Линклар

logo-print

Ҳакерлар Барак Обама яралангани ҳақида ёлғон маълумот тарқатди


Twitter logo

Twitter logo

Сешанба куни ҳакерлар Associated Press ахборот агентлигининг Твиттер саҳифасини бузиб кириб, у ерда Оқ Уйда портлаш бўлгани ва унда президент Барак Обама жароҳат олгани ҳақида ёлғон маълумот тарқатди.

Ушбу маълумот чоп этилгандан бир неча дақиқа ўтиб ахоборот агентлиги Твиттердаги саҳифаси ҳужумга учраганини маълум қилди ва саҳифани вақтинча ёпиб қўйди.

Оқ Уй матбуот котиби Жей Карней журналистлар билан учрашувда президент Барак Обама соғлиғи жойида эканини билдирди.

Нуфузли ахборот агентлигининг Твиттер саҳифасидаги ёлғон хабар АҚШ биржасида нархларнинг вақтинча тушишига сабаб бўлди.

Кибер-ҳужум масъулиятини Сурия электрон армияси номли ҳакерлар гуруҳи ўз зиммасига олди.
XS
SM
MD
LG